Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Миллий урф-одатларга биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Хотира тадбирларида фуқаролар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Изоҳ (0)