Тошкент шаҳар ИИББ 27 июлда Олмазор туманида жойлашган ёқилғи-мой маҳсулотларини сақлаш шохобчасида юз берган ёнғин юзасидан расмий баёнот берди.
2017 йилнинг 27 июль куни соат 10:31 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Олмазор тумани, Байроқтол кўчаси, 102-уйда жойлашган «12-сонли Трест» МЧЖ хўжалик ҳисобидаги механизациялаштириш бошқармасининг Ёқилғи-мой маҳсулотларини сақлаш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.Ушбу манзилга биринчи бўлинмалар соат 10:32 да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 10:48 да қуршаб олиниб, соат 11:02 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғин АЁҚШни бошқа резервуарлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ баёноти
Баёнотда айтилишича, ёнғин оқибатида иккита резервуарда дизел ёқилғиси ҳамда битта контейнерли автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида АИ-80 маркали бензин ёқилғиси ёнган.
Хабар қилинишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)