Янги тадқиқотлар қўл гигиенаси тўғрисидаги машҳур уйдирмалар —антисептик гель, антибактериал совунлар ва илиқ сувларнинг самараларини рад қилади.
1-уйдирма. Қўлни илиқ сувда ювиш совуқ сувга қараганда фойдалироқ
Аслида ҳеч нарса сувнинг ҳароратига боғлиқ эмас. Буни Ратгер университети олимлари аниқлади. Тадқиқот қатнашчилари олти ой давомида қўлларини ҳар хил: 16, 26, 38 даражали ҳароратда бўлган сув билан ювиб боришди. Натижа қуйидагича якунланди: совуқ сув ҳам, илиқ сув ҳам бир хил миқдордаги бактерияларни йўқ қилди. Шунинг учун агар сизда иссиқ сувни ўчириб қўйишган бўлса, хавотир олманг — бу қўл гигиенасига таъсир қилмайди.2-уйдирма. Антисептик гель совун ва сувнинг ўрнини босиши мумкин
Антисептиклар ҳақиқатан ҳам зарарли бактерияларнинг катта қисмини йўқ қилади, лекин барибир совун ва сув билан ювишнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Гель кўриниб турган кирларни кетказишнинг уддасидан чиқа олмайди, шунингдек терини кимёвий моддалар таъсирида ифлосланишдан тозалай олмайди.3-уйдирма. Антибактериал совун оддий совундан самаралироқ
Совуннинг тури қўлларнинг тозалиги учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Совуннинг антибактериал навлари бактерияларни тозалашда оддий совунлардан кўра ҳеч қандай афзалликлари йўқ. Асосийси — қўлларни тўғри ювиш қоидасини ўрганиш ва қўлларни 10 сониядан кам бўлмаган вақт давомида ювиш.Манба: «Vistanews.ru»
Изоҳ (0)