Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида танишининг бошига болға билан урган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Яшнобод туманида 22 июль куни соат 10:00 да Авиасозлар 3-даҳасида яшовчи Ч.В. ўзаро жанжал оқибатида таниши, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Д.ни болға билан бош қисмига уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди. Далилий ашё сифатида болға олинди.

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Ч.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?