Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканали директорлигидан кетди. Бу ҳақда UZ24 маълум қилди.
Сайт манбасининг хабар беришича, хонанда ўз ихтиёри билан ушбу лавозимдан кетмоқчилигини раҳбариятга маълум қилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, у телеканалда бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига асосан ЎзМТРКнинг «Ёшлар» телеканали раҳбари этиб тайинланган, ўтган ҳафта унинг ташаббуси билан тайёрланган янги телелойиҳа эфирга узатилганди.
Изоҳ (0)