Лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосини ишлаб чиқиш билан махсус комиссия шуғулланмоқда. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Қозоғистон таълим ва фан вазири Ерлан Сагадиевга кўра, йил охирига қадар лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосининг бир неча варианти тақдим этилади.
«Бу борада эҳтиёткорлик зарур. Жорий йил амалга ошириш керак бўлган ягона иш — барча учун мақбул алифбони қабул қилиш. Бир неча вариантларни тайёрлаш, муҳокама этиш ва алифбони қабул қилиш. Шундан сўнг лотин ёзувига ўтиш бўйича иш режасини тузиш лозим. Бу бўйича махсус комиссия тузилган ва у фаолият олиб бормоқда», — деди вазир.
Изоҳ (0)