• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абитуриент Халқаро журналистика факультети ижодий имтиҳонлари устидан виртуал қабулхона ва прокуратурага шикоят қилди. У биринчи шикоятчи эмас

    «Дарё» интернет-нашрида 22 июль куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Халқаро журналистика факультетининг ижодий имтиҳони баҳосидан норозилик билдирган фуқарога куч ишлатилгани ҳақида хабар берилган эди. Facebook фойдаланувчиси Марҳабо Алиева университет ходими унинг «қўлларини қайириб, ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратлагани»ни маълум қилган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ижодий имтиҳон баҳосидан норозилик билдирган фуқарога куч ишлатишди (видео)

    На университет ва на факультет мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Айни вақтда, Халқаро журналистика факультети ижодий имтиҳонлари юзасидан «Дарё» нашрига иккинчи мурожаат келиб тушди. Абитуриент Регина Усмонованинг ижодий имтиҳондаги қоидабузарликлар ва имтиҳон баҳоларига апелляция беришдаги муаммолар баён қилинган аризаси нусхалари 21 июль куни Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси ва Тошкент шаҳар прокуратурасига тақдим этилган.

    Мақола нечта бўлиши керак?

    Абитуриент Регина Усмонова илк зиддиятли вазиятга ҳужжатларини топшириш жараёнидаёқ дуч келган. Қабул комиссиясининг факультет бўйича масъули журналистик мақолалар йўқлиги боис, Регинанинг аризаси ва ҳужжатларини қабул қила олмаслигини билдирган. Абитуриент бу ҳақда билмагани, ариза ва ҳужжатларга журналистик материаллар ҳам илова қилиниши лозимлиги ҳақида на ЎзDJТУ сайтида, на университетдаги ахборот бурчакларида ва на «Абитуриентга эслатма» китобчасида ёзилганини айтгач, масъул шахс бу университетнинг «ёзилмаган қоидаси» эканини маълум қилган.

    Фото: «IJF.uz»

    Масъул шахснинг Регина Усмоновага тушунтиришича, мақола иккинчи ижодий имтиҳон — оғзаки суҳбат учун зарурлиги, суҳбат ўша мақола асосида олиб борилишини, қўшимчасига, мақола ижодий имтиҳонда баҳо қўйишда ҳисобга олинишини айтган. Узоқ тортишувдан сўнг, қабул комиссиясининг факультет бўйича масъули «кейинги ўн кун ичида камида битта мақола олиб келиш» шарти билан абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилган.

    Регина Усмонова 3 июль куни иккита интервью-мақола олиб келган. Қабул комиссияси вакиллари мақолаларни қабул қилиб, бу суҳбат учун етарли эканини билдирган. 19 июль куни Регина Усмоновадан оғзаки имтиҳон олган факультет ходими суҳбат яхши ўтганини, бироқ мақолалари сони атиги иккита бўлгани учун унинг баҳосини пасайтириши мумкинлигини унга айтган. Ходимнинг сўзларига кўра, яхши баҳо учун мақолалар сони камида тўртта бўлиши лозим эди. Оқибатда Регина Усмонова оғзаки имтиҳон учун қўлга киритиш мумкин бўлган 21 баллдан атиги 4 балл олган.

    Қайд этиш жоиз, Халқаро журналистика факультетининг сайтида 15 июнь санаси билан берилган ахборотда абитуриентлар, ҳужжатлари билан бир қаторда, ОАВда эълон қилинган материалларини ҳам қабул комиссиясига топшириши талаб этилиши, «бу ижодий ишлар натижалари абитуриентларнинг ўтиш балларига қўшиб ҳисобланиши» билдирилган. Бироқ бу талаб қайси ҳужжат, қайси низомга асослангани кўрсатилмаган.

    Имтиҳон давомидаги қоидабузарликлар

    Регина Усмонованинг Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига йўлланган аризасида қайд этилишича, унинг ҳужжатлари қабул қилиб олинган вақтда ижодий имтиҳонлар 16, 17 ва 18 июль кунлари соат 8:00 да бошланиши, имтиҳонолди консултациялари эса 6 ва 13 июль кунлари — яъни, абитуриентлардан ҳужжатлар қабули давом этаётган вақтда бўлиши маълум қилинган (бу эса қоидаларга зиддир).

    Абитуриент 3 июль куни мақолаларини топшириш учун қабулга келганида, унга консултациялар бўлмаслиги айтилган. «Шу вақтда, тасодифан, столда ижодий имтиҳонларнинг янги жадвалини кўриб қолдим. Унда биринчи имтиҳон 18 июлга, қолгани эса 19 июлга белгилангани кўрсатилган эди», — дейди Регина Усмонова.

    Халқаро журналистика факультети биноси.

    Халқаро журналистика факультети биноси.
    Фото: Facebook / Халқаро журналистика факультети

    17 июль куни кеч соат 22:16 да унинг телефонига номаълум рақамдан биринчи ижодий имтиҳон 18 июль куни соат 8:00 да бўлиши ҳақида SMS хабар келган. «Агар мен 3 июль куни тасодифан янги жадвални кўриб қолмаганимда, ярим тунда номаълум рақамдан келган SMS хабар асосида иш тутишим керак бўлармиди?», — деб савол қўяди абитуриент қиз.

    Регина Усмонованинг сўзларига кўра, ёзма имтиҳон вақтида университет маъмурияти вакилларидан бири абитуриентлардан бирига пенал узатган. Яна бир абитуриент эса имтиҳон қоидаларига зид равишда ташқарига чиқиб келган. «Бу ҳаракатларнинг бари кузатувчилар томонидан эътиборсиз қолдирилди», — дейди абитуриент.

    Апелляция жараёнидаги қийинчиликлар

    Ижодий имтиҳонларнинг натижалари 20 июль куни эълон қилинган. Регина Усмонова иншо учун 50 баллдан 30 балл, оғзаки суҳбат учун эса, юқорида қайд этилганидек, 21 баллдан 4 балл олган. «Мен шу куниёқ менга иншоим нусхасини, имтиҳон баённомаси ва хулосаси нусхаларини топшириш илтимоси билан иккита апелляция аризаси ёздим. Бунга жавобан оғзаки имтиҳон бўйича апелляция бериб бўлмаслигини айтишди, аризаларимни қабул қилишдан бош тортишди, мен ва онам билан юқори пардада гаплашиб, менга маънавий босим ўтказишга уринишди», — дейди Регина Усмонова.

    Абитуриентнинг сўзларига кўра, апелляцияга ўндан зиёд одам келган, жараён 21:00 га қадар давом этган; Регинанинг ўзи эса таркибида университет ректори ва проректорлари, факультет ходимлари бўлган апелляцияси комиссияси олдига 20:00 да кирган. «Апелляция натижаларидан қониққаним йўқ, чунки комиссия менинг балларим нима учун пасайтирилгани юзасидан етарлича далил келтира олмади. Иншода ўйлаб топилган хатоларни кўрдим, шу сабабли ҳам унинг нусхасини менга топширишмади», — деб ёзади абитуриент.

    «Мен бино ичида бўлган вақтим, ташқарида кутиб турган отам мендан хабар олиш мақсадида бино ичига кирмоқчи бўлган. Бироқ кириш жойи олдида турган университет ходимлари 56 ёшли отамни туртиб юбориб, унга бақирган, ўқталган, ‘истаган жойингизга шикоят қилинг!’, деб гапирган», — дея қўшимча қилган Регина Усмонова.

    Энди нима бўлади?

    Таъкидланганидек, Халқаро журналистика факультети ижодий имтиҳонлари билан боғлиқ биринчи баҳсли вазият ҳақида хабар берилганидан сўнг на университет, на факультет бунга расмий муносабат билдирди. Абитуриент Регина Усмонованинг Президент Виртуал қабулхонаси ва Тошкент шаҳар прокуратурасига берган аризасида ундан ҳужжатларни қабул қилиб олган, апелляцияга бериш жараёнида қаршилик кўрсатган, апелляцияси комиссияси таркибида ўзини таништирган барча шахсларнинг исм-шарифлари кўрсатилган. Шунингдек, аризага қатор далилий ашёлар, хусусан, апелляцияга ариза бериш ва апелляция комиссияси билан мунозара вақтидаги жараёнлар ёзилган аудиофайллар илова қилинган.

    Халқаро журналистика факультети биноси.

    Халқаро журналистика факультети биноси.
    Фото: Алишер Матёқубов

    Ким билсин, университет ва факультет ўрнига айнан Виртуал қабулхона ва прокуратура ўз муносабатини билдирар, чигалликни бартараф этиб, вазиятга ойдинлик киритар. Бунисини вақт кўрсатади. Ибратли ҳолат сифатида Ўзбекистон миллий университетидаги ижодий имтиҳонлар ўтказилган аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилгани, абитуриентларнинг ота-оналари, яқинлари имтиҳон аудиторияларидаги барча жараёнларни бевосита кузатиб туриш имконига эга бўлганини мисол қилиб келтириш мумкин.

    Мавзуга доир: ЎзМУда Журналистика факультетининг ижодий имтиҳонлари адолатли ўтиши учун кузатув камералари ўрнатилди

    26.07.2017, 14:13   Изоҳ (0)   38799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда содир бўлган ЙТҲ оқибатида беш нафар ўзбекистонлик жароҳат олди

    26.07.2017, 14:04

    27 июль куни соат 01:30—04:00 оралиғида Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкин

    26.07.2017, 13:55

    Яшнобод туманида танишининг бошига болға билан урган шахс судланадиган бўлди

    26.07.2017, 12:26

    Uzcard хавфсизлик тизимини кучайтирди

    26.07.2017, 12:13

    ЎзМУда Журналистика факультетининг ижодий имтиҳонлари адолатли ўтиши учун кузатув камералари ўрнатилди

    26.07.2017, 11:48

    Акмал Саидов: давлат раҳбари «Депутатга беписандлик – халққа беписандлик деб баҳоланиши шарт», деган талабни қатъий қилиб қўйди

    26.07.2017, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.