Давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш билан ҳам шуғулланадиган АҚШ Махфий хизмати ходими хизмат қуроли билан ўзини тасодифан отиб қўйди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса Вашингтонда юз берди. Хизматда бўлган Махфий хизмат ходими тасодифан ўз қуроли билан ўзига ўқ узди.
Жабрланувчини касалхонага етказишди. Таъкидланишича, жароҳатлар унинг ҳаётига хавф солмаяпти.
Ҳодисадан бошқа ҳеч ким жабр кўрмаган. Махфий хизмат ушбу воқеани текширмоқда.
Изоҳ (0)