Англиянинг «Манчестер Сити» футбол клуби «Монако» ҳимоячиси Бенжамин Менди билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Шаҳарликлар» ҳимоячи учун 52 миллион фунт-стерлингнинг баҳридан кечишга қарор қилди. Шу тариқа Менди дунёдаги энг қиммат ҳимоячи бўлиб тарихга кирди. Бунгача рекорд Кайл Уокерга тегишли бўлиб, бир неча кун аввал «Сити»нинг ўзи уни «Тоттенҳэм»дан 50 миллион фунтга сотиб олганди.
Дунёнинг икки энг қиммат ҳимоячиси «Манчестер Сити» ва бош мураббий Хосеп Гвардиолага қандай фойда келтиришини яқинлашиб келаётган мавсум кўрсатиб беради.
Изоҳ (0)