АҚШ президенти Дональд Трамп янги Gerald Ford авиаташувчисини мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари жанговар таркибига киритиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу кема ва унда хизмат қиладиган барчани худонинг ўзи ёрлақасин. У дунё тарихидаги энг янги, энг катта, энг замонавий авиаташувчи ҳисобланади. Кемани яратган конструкторларга миннатдорлик билдираман», — деди АҚШ президенти.
Трамп собиқ президент Барак Обамани назарда тутиб, АҚШ мудофаа бюджетини қисқартириш сиёсатига чек қўйишга чақирди. Бу ҳарбий техникага хизмат кўрсатишда узилишлар, инвестициялар етишмовчилиги ва қуролли кучлар етарли даражада жанговар тайёргарликка эга бўлмаслигига олиб келди.
Gerald Ford қурилиши 2008 йилда бошланганди. Кемани ишга туширишга салкам 13 миллиард доллар сарфланди.
Изоҳ (0)