ИШИД жангарилари Мосулда «чиркин бомба» яратиш учун зарур бўлган радиофаол қисмлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Бу ҳақда Washington Post газетаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Гап Мосул тиббиёт университетида сақланган ва саратон касаллигига чалинганлар учун мўлжалланган радиофаол кобальт-60 моддаси ҳақида кетмоқда. Ўқув юрти жангарилар назоратидаги ҳудудда жойлашганди.
Бироқ Мосул озод этилганидан сўнг бу ер текширувдан ўтказилганда террорчилар, гарчи модда мавжудлиги ҳақида хабарлари бўлса ҳам, унга ҳатто тегинмагани маълум бўлди.
Ироқ расмийлари ва АҚШнинг ядро хавфсизлиги бўйича экспертлари жангарилар ўзларини радиация нурланиши хавфига қўймаслик учун омборни очишдан чўчиганини тахмин қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)