Лондон юқори судида эр-хотин Крис Гард ва Конни Йейтс фарзандлари, оғир хасталикка мубтало бўлган Чарли Гардни даволаш учун АҚШга йўллаш юзасидан олиб борилаётган судда иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Уларнинг баёнотига кўра, жуфтлик болага ёрдам бериб бўлмаслиги ҳақида бир қарорга келган. Яқинда ўтказилган текширувлар 11 ойлик Чарлининг миясида жиддий нуқсонларни аниқлаганидан сўнг улар шу қарорга келди.
Суд камида икки кун давом этиши, суд барча томонларни эшитиши кутилаётган эди. Британиядаги шифохона вакиллари боланинг аҳволини имконсиз деб топган, америкалик шифокор эса тажрибавий даволаш таклиф қилаётган эди. Эр-хотин Гард ва Йейтс суддан воз кечганидан сўнг шифокорлар болакайни ҳаёт таъминоти тизимидан ўчириш ҳуқуқига эга бўлади.
Илгари боланинг АҚШ келиши имкони туғилиши учун Конгресс унга АҚШ фуқаролигини берган эди.
Изоҳ (0)