АҚШ президенти Дональд Трамп Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши янги санкциялардан иборат янги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Маъмурият Россияга нисбатан қаттиққўллик билан ёндашув, жумладан, мазкур санкциялар жорий этилишини қўллаб-қувватлайди», — деди Сандерс.
Расмий вакилга кўра, қонун лойиҳасининг асл матни камчиликлардан холи эмасди, бироқ ўзгаришлар киритилганидан сўнг АҚШ маъмурияти ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)