Андижон вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тадбир давомида Марҳамат туманида яшовчи О.Р. Андижон шаҳар шоҳбекат ҳудудида холис харидорга 3 дона қора рангли целлофан пакетга солинган жами оғирлиги 1 килограмм 378 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини 185 000 сўм эвазига сотаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)