Ўзбекистон ҳукумати «Ўзчармпойабзали» ассоциацияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчини тайинлади, деб ёзади UzDaily.
Ҳукумат қарорига кўра, Шарифжон Шералиев «Ўзчармпойабзали» ассоциацияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимда у Мақсуджон Мансуров ўрнини эгаллади. Янги тайинлов муносабати билан Шералиев «Ўзчармпойабзали» ассоциацияси бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)