Шон Спайсер истеъфога чиққанидан сўнг Оқ уйга янги матбуот котиб сифатида Сара Хакаби Сандерс тайинланди. Бу ҳақда Fox News’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Президент маъмуриятининг расмий вакили ўринбосарининг янги лавозимга тайинланганлиги матбуот анжуманида маълум бўлди.
Бундан олдин Сандерс журналистларга Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича бўлимига янги раҳбари этиб Энтони Скарамуччи тайинланганини эълон қилган эди.
Айнан Скарамуччи Сандерснинг президент маъмуриятининг янги матбуот котиби лавозимига ўтганини маълум қилди.
Сандерс ҳам, Скарамуччи ҳам Спайсернинг қилган меҳнатларини қадрлашларини таъкидлаб ўтди ва унга омад тилади.
Аввалроқ, Шон Спайсер Оқ уйнинг коммуникация бўйича бўлимига Скарамуччи раҳбар этиб тайинланганидан норози бўлиб ишдан бўшагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)