АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги дала лагерига берган зарбаси оқибатида бир неча нафар маҳаллий ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Биз мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли жабр кўрганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади америкалик ҳарбийлар баёнотида.
АҚШ Афғонистон ҳукуматини ҳодиса ҳақида огоҳлантиргани, бу юзасидан текширув олиб борилиши билдирилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг сонига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)