КХДР иқтисодиёти 2016 йилда 1999 йилдан буён энг юқори ўсиш даражасини кўрсатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб «Газета.ru хабар берди.
Таъкидланишича, Шимолий Кореянинг ялпи ички маҳсулоти 3,9 фоизга ўсган. Бу ўсишда қазилма бойликлари ва ишлаб чиқариш сектори муҳим ўрин тутган.
Агентликнинг қайд этишича, ўсиш суръатининг тезлашишида мамлакатнинг 2015 йилги қурғоқчиликдан сўнг ўзини тиклаб олгани муҳим рол ўйнаган.
Бундан ташқари, ҳарбий харажатларнинг ўсиши ҳам ўсиш динамикасига ижобий таъсир кўрсатган. Бунда КХДР иқтисодиёти баллистик ракеталар ва ядро қуроли синови сабабли қўлланилган санкцияларга қарамасдан ўсмоқда.
КХДРда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 1,3 минг долларни ташкил қилади. Бу Жанубий Корядаги даражанинг атиги 4,5 фозини ташкил қилади.
Изоҳ (0)