Венесуэлада апрель ойидан бери тўхтамаётган ҳукуматга қарши намойишларда ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий прокуратурага таяниб, AFP маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Олдинроқ Венесуэла прокуратураси норозилик акцияларида 67 киши ҳалок бўлганини билдирганди.
Агентликка кўра, 15 ёшли ўсмир оммавий намойишларнинг охирги қурбони бўлди. Унинг ўлими тафсилотлари ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)