Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбари бўлишни режалаштирмаганини билдирди, бироқ ўз олдига доимо кенг кўламли мақсадлар қўйишни тавсия қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Бу ҳақда гапириб ўтгандим, лекин яна қайтараман: президент бўлишни режалаштирмаганман, мени бунга ҳеч нима ундамаган», — деб тан олди Путин «Сириус» болалар маркази тарбияланувчилари саволларига жавоб берар экан.
«Россиянинг биринчи президенти Борис Николаевич Ельцин ўзига таклиф қилди ва кейинчалик президентликка номзодимни қўйиш учун ҳукумат раиси лавозимига таклиф этди. Мен унга шу ернинг ўзида: ‘Борис Николаевич, бунинг учун киши тақдирини буткул ўзгартириши керак. Мен бунга тайёр эмасман’, дедим. У ўйга чўмди, бироз вақт ўтди ва: ‘Сиз яна бир бор ўйлаб кўринг, биз бунга яна қайтамиз’, деди, — ҳикоя қилди Путин 1999 йилда бўлиб ўтган суҳбатни эслар экан.
Путинга кўра, Ельцин барибир унинг номзодини Давлат думасига ҳукумат раиси сифатида таклиф этган, кейин эса «табиий равишда барчаси сайловолди президентлик кампаниясига уланиб кетган».
Изоҳ (0)