Гавайи ороллариининг аҳолисини КХДР томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ядровий ҳужумга тайёрлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Штат қонун чиқарувчилари Шимолий Корея томонидан ишлаб чиқарилаётган ядровий қурол ва баллистик ракеталар туфайли тобора ортиб бораётган хавфга нисбатан «совуқ уруш» давридаги режаларни янгилашни талаб қилди.
Шу сабабли Гавайи фавқулодда вазиятлар агентлиги ўқув дастурини ишлаб чиқарди. Унга кўра ноябрь ойидан бошлаб ҳар ойнинг биринчи иш кунида ядровий ҳужум борасида огоҳлантириш тизимининг синови бўлиб ўтади. Гавайиликлар сирена овозини 80-йилларнинг охиридан бери биринчи бор эшитади.
Одамларга варақалар ва телевизион дастурлар ёрдамида сигнал пайтида нима қилиш кераклиги тушунтириб борилади. Пана жой топиш учун 15—20 дақиқа керак бўлади ва бу ҳаракатлар автоматик равишда амалга оширилишига қадар етказилиши керак, дея маълум қилди фавқулодда фазиятлар хизмати.
Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, кўпинча табиий офатлар билан тўқнашиб турадиган гавайиликларда икки ҳафтага етадиган сув ва озиқ-овқат захирасига эга фавқулодда комплект бўлиши зарур.
Фавқулодда вазиятлар агентлигининг айтишича, воқеаларнинг бу каби сценарийсини «эҳтимоллиги жуда паст», бироқ уни йўқ деб бўлмайди.
Изоҳ (0)