Интерпол ИШИД террорчилик ташкилотининг Европага бориб, у ерда террорчилик ҳужумларини уюштириши мумкин бўлган 173 нафар жангарисининг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ушбу маълумотлар Сурия ҳамда Ироқдаги Америка разведкаси томонидан олинган ва ФҚБга, шундан сўнг Халқаро жиноий полиция ташкилотига (Интерпол) топширилган.
Разведка ташкилоти ИШИД Яқин Шарқда мағлубиятга учраётгани сабаб унинг жангарилари борган сари худкушликни амалга ошириш учун Европага келишидан хавфсирамоқда. Шу билан бирга Интерполда юқоридаги одамлар айни вақтда Европада эмаслиги борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Рўйхатдан жой олган террорчиларга «кўплаб қурбонликларга олиб келадиган қўлбола портловчи қурилмаларни йиғишни ва уларни жойлаштиришни ўргата олади» дея таъриф берилган. Тахминларга кўра, улар ўз террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун дунё бўйлаб саёҳат қилиши мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)