Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат Конгрессига Минданао оролидаги ҳарбий ҳолатни узайтиришни сўраб мурожаат қилди, деб ёзади «ТАСС».
«У (Дутерте) маҳаллий террорчилик гуруҳларини ва Минданаода жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид солаётганларнинг барчасини тартибга солиши керак», — деди президент матбуот котиби Эрнесто Абелла.
23 май куни ИШИДга алоқадор «Мауте» экстремистик гуруҳи жангарилари Минданао оролидаги Марави шаҳрида Филиппин хавфсизлик кучларига ҳужум қилди. Шу куниёқ Дутерте бутун орол ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)