Америка ҳукумати Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бешлиги ва Германия билан тузган Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси руҳини бузмоқда, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан Вашингтон Эрондаги ядро ишланмалари муаммоларини тартибга солишга қаратилган ушбу келишувнинг шартлари янада қатъийроқ бажарилишига эришмоқчи, деб ёзади «ТАСС» Оқ уй ўтказган брифингга таяниб.
Брифингда АҚШ маъмуриятининг уч нафар олий мансабли вакили Теҳрон келишув низомига риоя қилаётгани юзасидан баҳслашмади ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг бундай хулосани ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғига етказиш ниятини тасдиқлади. Буни Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилганидан сўнг қабул қилинган АҚШ миллий қонунчилиги талаб этади.
Брифинг 17 июль, душанба куни Конгресс маъмуриятини Эрон, Вашингтон хулосаларига кўра, Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасини бажараётган-бажармаётгани ҳақида хабардор қилишнинг сўнгги муддати бўлгани учун ўтказилди.
Изоҳ (0)