Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Ямандаги низо Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида бевосита адоватни келтириб чиқармаслигига умид билдирди, деб ёзади «Газета.ru».
У, шунингдек, Араб ярим оролидаги фуқаролар урушидан «ҳеч ким фойда кўрмаётгани»га умид қилмоқда.
«Биз, албатта, умид қиламизки, агар биз Ямандаги вазият ёки Суриядаги вазият бўйича бир-биримиз билан келиша олмасак ҳам, бу вазиятларга нуқта қўйиш учун бир-биримиз билан ишлай оламиз», — деди Зариф Нью-Йоркка ташрифи чоғида.
Нашр таъкидлашича, Эрон ва Форс кўрфази мамлакатлари Сурия ва Ямандаги урушларда қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)