Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида Андижон тумани Бўтақора қишлоғида яшовчи фуқаро ўз уйида наша ўсмлиги ўстираётгани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Ўз яшаш уйида саккиз туп наша ўсимлигини экиб етиштираётган фуқаро билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат натижасида унинг уйида бир дона бир литрли идишда жами оғирлиги 54,28 граммни ташкил қилган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган ва ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда