2017 йил 15 июль куни Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Зиёкор» маҳалласида яшовчи Рустам Нурматовнинг (исм-шариф шартли) уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Кўздан кечириш чоғида Р.Нурматов хонадонида бир туп наша ўсимлиги парваришланаётгани аниқланди.
Сирдарё тумани ИИБ TB томонидан унга нисбатан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)