Россиянинг «Буюк Пётр» ракетали крейсери ва «Дмитрий Донской» сувости ракетаносеци мамлакат Кронштадт порт-шаҳрида шимолдан Болтиқ денгизига ўтишни бошлади, деб ёзади «Корреспондент.net» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Нашр манбаси маълум қилишича, ҳарбий кемалар 30 июль куни Ҳарбий-денгиз флоти куни шарафига бўлиб ўтадиган парадда қатнашиш учун Санкт-Петербургга отланмоқда.
Таъкидланишича, Петербургдаги Болтиқ заводида 1986—1996 йилларда қурилган «Буюк Пётр» Болтиқ денгизида аввал ҳам бўлган, шу жумладан ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашган. 941 лойиҳасидан қолган ягона субмарина — дунёдаги энг йирик сувости крейсери «Дмитрий Донской» эса Кронштатдтга биринчи марта келади.
Изоҳ (0)