АҚШнинг Индиана штатида истиқомат қилувчи 25 ёшли Сара Камминс кутилмаганда 15 июль кунига белгиланган тўйини бекор қилди, деб ёзади Forum Daily. Тантанани нима сабабдан бекор қилганини ошкор этмаган қиз, олдиндан тўлаб қўйилган зал ва банкетдан бошпанасиз кишилар учун ҳашаматли зиёфат уюштириш учун фойдаланишга қарор қилди.
Тайёргарликлар қизга 30 минг долларга тушган, аммо бу пулни қайтариш иложи йўқ эди, шу туфайли у 170 кишига мўлжалланган таомларни шунчаки ташлаб юбориш керак эмас, деган қарорга келди.
Қиз ресторанни тадбир тури ўзгаргани ҳақида огоҳлантириб, ундан столларни бошқачароқ жойлаштириб, келин-куёв ҳамда торт ва совғалар учун мўлжалланган столларни олиб ташлашни сўради.
Аёл тўйининг бекор қилиниши билан боғлиқ қайғули воқеани ижобий нарсага айлантира олганидан хурсанд, ахир тантанага пул тўлаш учун у бир неча йил давомида пул жамғарган ва иш вақтидан ташқари ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)