Камерун алоҳида топшириқли бригадаси ҳарбий хизматчиларини олиб кетаётган ҳарбий кема 16 июль, якшанба куни мамлакат ҳудудий сувларида ағдарилиб кетди, деб ёзади «ТАСС».
AFP куч тузилмаларидаги манбасига таяниб маълум қилишича, ўнлаб киши бедарак йўқолган. Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Лимбе шаҳри ва Бакасси ярим ороли оралиғида юз берган. Воқеа сабаби маълум қилинмаяпти.
Қидирув-қутқарув операциясига киришган ҳарбийлар ҳозирча сувдан битта жасадни чиқариб олишга эришди.
Изоҳ (0)