Американинг Жанубий Каролина штатидаги пляжга яшин келиб урди, натижада тўрт киши, шу жумладан, ёш бола жабрланди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 16 июль, якшанба куни тушдан кейин Айл-оф-Палмс соҳилбўйи шаҳрида юз берди. Жабрланувчиларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аммо уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Яшин зарбасидан кейин уч кишининг танасида қизил йўл-йўл чизиқлар қолди, ёш бола эса бошидан шикастланди, чунки уни катталардан бири қўлида олиб кетаётган ва яшин келиб урганида қўлидан тушириб юборган эди.
Изоҳ (0)