АҚШ президенти Дональд Трамп рейтинги рекорд даражада пасайганидан далолат берувчи The ABC News ва The Washington Post сўровини танқид остига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«The ABC News ва The Washington Post сўрови, гарчи 40 фоиз натижа унчалик ёмон бўлмаса ҳам, энг ишончсиз маълумотлардан бўлди», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, мазкур сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг деярли ярми — 48 фоизи Трампга Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришни ишониб топширмаган бўларди. Уларнинг 18 фоизи эса «бироз ишониши»ни билдирди.
Изоҳ (0)