Жанубий Корея ҳукумати КХДРга ҳарбий вакиллар ўртасида Корея ярим оролидаги кескинликни пасайтириш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сеул, шунингдек, Қизил Хоч жамиятлари бўйича икки томонлама мулоқотни ҳам қайта тиклашни таклиф этди.
Мудофаа идоралари музокараларини 21 июлда, Қизил Хоч вакиллари музокараларини эса 1 августда ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Икки Корея давлатлари ўртасидаги музокараларни янгилаш ғоясини яқинда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Германияга сафари чоғида илгари сурган эди.
Изоҳ (0)