Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия ва АҚШнинг Суриядаги ярашув ҳақидаги келишувига қарши чиқди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда у Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди.
Haaretz нашри манбаси маълум қилишича, президент битимга қарши кескин фикр билдирган ва Исроил Эроннинг Суриядаги ўз иштирокини кенгайтиришга интилишларидан хавотирда эканлигини маълум қилган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Дональд Трамп Суриядаги ярашув сулҳини Россия ва АҚШ ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик намунаси деб атаган эди.
Изоҳ (0)