Бундестаг депутатларининг Туркиядаги Конья НАТО базасидаги немис ҳарбий хизматчилари олдига ташрифи нафақат Берлин ва Анқара ўртасида, балки НАТОда ҳам муҳокама қилинади. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Туркия билан нафақат федерал ҳукумат, балки НАТО ҳам гаплашади», — деди Меркель якуний хулосалар учун «музокаралар тугашини кутиш керак»лиги, буларнинг барчаси «ўта оғир» эканлигини қўшимча қиларкан.
«‘Инжирлик’даги ҳам ҳисобга олинади, гап шу ҳақдаки, бизнинг бундестаг депутатлари, албатта, аскарлар олдига ташриф буюриш ҳуқуқига эга. Коньяга келсак, гап Германия аҳамиятли роль ўйнайдиган НАТО миссияси ҳақида бормоқда», — деди Меркель.
«Ҳозир биз ‘Инжирлик’дан кетяпмиз, бу кичик муаммони юзага келтиради, аммо бу муаммонинг ўрнини тўлдириш мумкин, қолганлари бўйича биз музокараларни давом эттиришимиз керак», — дея қўшиб қўйди у.
Изоҳ (0)