Финляндия «Россия хавфи»дан ҳимояланиш учун бункерлар қурмоқда, деб ёзади «Вести.ru». Хельсинкидаги «ерости шаҳри»нинг янги вазифаси ҳақида Wall Street Journal маълум қилди.
Америка нашри маълумотларига кўра, ишлар аллақачон бошланган. Ҳукумат 200 километрдан зиёд узунликдаги туннеллар ва бошқа ерости коммуникациялари тизимини такомиллаштирмоқда.
Зарур бўлган тақдирда, бир неча кун ичидаёқ бункерлар бошпаналарга ва ҳатто қўмондонлик пунктларига айлантирилади. Хельсинки тагидаги ерости шаҳри Финляндия пойтахтининг бутун аҳолисини — 600 мингдан ортиқ кишини ўз ичига сиғдира олади.
Шу билан бирга, эвакуация қилинганларнинг барчасини муттасил алоқа билан таъминлашади, ҳукумат эса мамлакатни ер остида туриб бошқара олади.
Изоҳ (0)