• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампнинг кортежи нечта машинадан иборат ва улар нима вазифаларни бажаради?

    АҚШ президенти Дональд Трампнинг автоколоннаси 14—26 машинадан иборат. Исроилнинг WallaNews портали уларнинг ҳар бири ҳақида батафсил ҳикоя қилади, деб ёзади «Аргументи и факти».

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    «Катта йигирмалик» саммити Гамбург аҳолисига Америка президентининг улкан кортежи билан ҳам ёдда қолди.

    АҚШ президенти автомобиллари кетма-кетлигини ташкил этиш логистика нуқтаи назаридан мураккаб операция ҳисобланади. Бир томондан президентга ҳужум қилишга уринишга ҳам йўл қўймаслик, иккинчи томондан ҳужум юз берган тақдирда уни қайтариш лозим. Ҳар бир машина экипажи ўз ҳудуди учун жавоб беради.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press
    1. Маршрут автомобили ва «олдинга қаровчи» автомобиль
    Биринчи автомобиль президент йўлга чиққан йўналиш бўйича бир неча дақиқа олдинда юради. Унинг экипажи кўз билан кузатишдан ташқари, бошқа кўплаб имкониятларга эга ва кортежга ҳаммаси жойидалиги ҳақида ҳисоб беради. «Олдинга қаровчи» автомобиль ҳам юқоридаги вазифаларни бажаради, бироқ кортеждан тахминан бир дақиқа олдинда ҳаракатланади.
    1. Тозаловчилар
    Бу кортеж бошида ҳаракатланувчи олтитадан 20 тагача автомобиль ва мотоциклдир. Уларнинг вазифаси президент ҳаракатланишини нохосдан тўхташини истисно этиб, тўсиқсиз ҳаракатланишини жисмоний таъминлашдан иборат. Улардан баъзилари ён томондаги кўчаларни бекитиш учун олдинга чиқади. Тўсиқ чиққан ҳолатларда тозаловчилар тўқнашув олдидан ҳам тўхтамайди. Улар йўлда кутилмаганда пайдо бўлган, хавфли кўринган машинани йўлдан суриб чиқариш ҳуқуқи ва имкониятига эга.
    1. Йўлбошловчи автомобиль
    Асосий конвойнинг биринчи автомобили. Одатда у махфий хизматнинг Chevrolet Suburban’идир. Бу президент лимузини олд буферидир. Кутилмаган тўсиқ юзага келган тақдирда тозаловчилар каби ҳуқуқларга эга, шубҳали машинага зарба бериш техник имкониятлари эса янада кўпроқ.
    1. «Асосий таом»
    Президент лимузини қўриқчилар тилида «Кичкина карета» кодланган номи билан аталади. Кўриниши ойналари қорайтирилган Cadillac’ни эслатади, аслида эса у GM оғир платформадаги зирҳли машинадир. Мотор қуввати оширилган. Зирҳли эканлигидан ташқари, кимёвий ва биологик қурол қўлланадиган ҳужумларга ҳам қарши тура олишга қодир. Қоронғида кўриш жиҳозлари билан таъминланган.

    Баъзан бу каби лимузинлар колоннада икки ва ундан ортиқ бўлади. Иккинчи автомобиль, биринчидан, заҳира учун керак, иккинчидан, президент айнан қайси машинада ҳаракатланаётганини ҳеч ким билмаслиги лозим. Ушбу мақсадда лимузинлар доимий равишда колоннадаги ўрни, баъзан эса рақамларини ҳам ўзгартириб туради. Лимузинлар ҳайдовчилари экстремал ҳайдаш бўйича мутахассислардир. Президент автопарки жами 12 тадан 16 тагача ана шундай лимузинга эга бўлиб, улар президент узоқ сафарларга чиққан ҳолатларда унинг етиб бориш жойлари бўйича олдиндан тақсимланади.

    1. Хавфсизлик хизмати
    У ҳам Chevrolet Suburban, америкаликлар уларни жуда яхши кўради. Уни колоннада ажратиш осон — унда полиция чироқлари ва том қисмида қўшимча фаралар бўлади. Деразалари доим очиқ, улардан автоматли қўриқчиларни кўриш мумкин.
    1. Радиоэлектрон хавфсизлик машинаси
    Яна бир Chevrolet Suburban бўлиб, унда полиция чироқлари ўрнига автомобилнинг том қисмида антенналар бўлади. Президент ҳаракатланаётган йўналишдаги ҳар қандай сигнални ўчириш учун мўлжалланган. Ушбу машина ҳозир эканлигида президентга учувчисиз учар қурилма ёки бошқарилувчи ракета билан ҳужум қилиш имконсиз.
    1. Тезкор жавоб қайтариш гуруҳи
    Улар ҳам Chevrolet Suburban бўлиб, уларда ҳақиқий ремболар бўлади. Уларнинг вазифаси президент лимузини хавфли ҳудудни тезликда тарк этиши лозим бўлган вазиятларда жангга киришишдир.
    1. Разведка автомобили
    Президент йўналиши «картинаси»ни тўлиғича кўрувчи коммуникация маркази. У турли манбалар, жумладан, кузатув вертолётлари ва учувчисиз учар қурилмалардан олинган маълумотларни мувофиқлаштириб боради. Президент ташриф буюрадиган давлат полиция ва махсус хизматлари билан алоқага эга. Ташқи томондан таниб олиш қийин эмас, у одатда тижорат юк автомобили ёки фургондир.
    1. Қурол-яроғ ва хавфли материаллар омбори
    Одатда Ford ёки Chevrolet юк машинаси. Ғилдиракдаги қурол-яроғ омбори. Президент қўриқчилари йўлда қурол-яроғ билан боғлиқ муаммога дуч келмайди. Унда кимёвий ҳужум оқибатларини бартараф этиш воситалари ҳам мавжуд.
    1. Коммуникация машинаси
    Яна бир Chevrolet Suburban. У ҳам кўплаб сунъий йўлдош алоқаси антенналарига эга бўлган ғалати кўринишга эга. Президентни алоқанинг барча турлари, жумладан интернет билан таъминлайди. Шифрлаш қурилмаси ҳам унда жойлашган.
    1. Ёрдамчи персонал машиналари
    Улар бир нечта. Бундай машиналар президентнинг рафиқаси, фарзандлари, вазирлар маҳкамаси аъзолари, шифокорлар, маслаҳатчилар, ҳарбий инқироз ҳолатларида катта офицерлар учун алоҳида-алоҳида. Ядровий чамадонча ҳам шу машиналарда эканлиги тахмин қилинади.
    1. Матбуот
    Президент саройи журналистлари ва матбуот котиблар президент билан бирга ҳаракатланиши мумкин. Улар одатда алоҳида белгиларсиз ва зирҳсиз фургон ёки микроавтобусда, кортежнинг охирида ҳаракатланади.
    1. Тез ёрдам
    Президентга нимадир бўлганда ва уни шифохонага етказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатлар учун мўлжалланган.
    1. Кортеж охиридаги қўриқлов қисми
    Албатта президентга олдиндан ёки ён томонлардан ҳужум қилиниши кутилади. Бироқ кортежнинг охирини ҳам очиқ қолдириб бўлмайди. Бу президент кортежининг орқа буферидир. Улар автомобиллар ёки мотоцикллардан иборат.

    Президент кортежини кўрганлар унинг кўриниши узунроқ эканлигига эътибор қаратган. Гап шундаки, юқорида санаб ўтилган автомобилларга одатда маҳаллий полиция ва махсус хизматлар машиналари ҳам қўшилади.

    Давлат раҳбарларини қўриқловчи махсус хизматлар барча хавф-хатарни эътиборга олиши лозим.

    Тарихда «йўлдаги» раҳбарларга кўплаб суиқасдлар уюштирилган. Улардан энг машҳури Австрия-Венгрия тахти меросхўри эрс-герсог Франс Фердинанднинг ўлдирилишидир.

    1963 йилда АҚШ президенти Жон Кеннеди снайпер қурбонига айланган эди. Шундан кейин Америка етакчилари очиқ лимузинларда ҳаракатланишни тўхтатди. Ҳозирги зирҳли машиналарда автомобилга ўтириш ва ундан чиқиш лаҳзалари энг хавфли саналади. Мисол учун, Роналд Рейган лимузинга яқинлашиш чоғида оғир яраланган эди.

    14.07.2017, 15:11   Изоҳ (0)   28852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда жала туфайли Инуяма шаҳри аҳолиси тўлиқ эвакуация қилинди

    14.07.2017, 14:44

    Трамп АҚШ Суриядаги иккинчи сулҳ устида ишлаётганини маълум қилди

    14.07.2017, 14:03

    Франциялик адиб ўз китобида қаҳрамоннинг ўлимини тасвирлаб бериб, ўзи ҳам худди шу тарзда вафот этди

    14.07.2017, 11:42

    Руҳоний Путиннинг Валаамдаги ҳамроҳи қўлидаги «қизил қути» ичида нима бўлгани ҳақида айтиб берди

    14.07.2017, 11:27

    «Кўк кит» ўйини АҚШда иккинчи ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлди

    14.07.2017, 10:51

    Трамп Франция президенти рафиқасининг қадди-қоматини мақтади (видео)

    14.07.2017, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади

    Реклама | 13 май, 21:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22

    Ўзбекистонда зилзилага ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади

    Ўзбекистон | 13 май, 22:06

    Аргентина Олий суди ертўласидан Гитлер билан боғлиқ буюмлар топилди 

    Дунё | 13 май, 21:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.