2017 йил 11 июль куни, тахминан соат, 22:40 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дилноза Муратова Юнусобод туманидаги ўз хонадонида фоҳишахона сақлаб, 50 минг сўм пул эвазига фуқаро «К» ва «Г» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди .
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)