Чирчиқда жойлашган тез тиббий ёрдам марказига шаҳарда яшовчи ёлланма ишчи, 1981 йилда туғилган З.М чап сон қисми жароҳати билан ётқизилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ матбуот маркази хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 8 июль соат 13:30 да З.М. маст ҳолда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Мардона» номли қурилиш моллари дўкони рўпарасида тарвуз сотаётган, Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Д. Ю. билан ўзаро жанжаллашгани маълум бўлди.
Д.Ю. тарвуз сўйиб бераётган ошхона пичоғи билан З.М.ни чап сон қисмига уриб, тан жароҳати етказади. Жабрланувчи оғир ҳолатда шифохонага ётқизилди. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, З.М. шифохонада вафот этди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)