Лос-Анжелесда ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрган қиз селфи тушиш пайтида 200 минг долларлик қимматбаҳо экспонатларни синдириб қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
LiveLeak сайти кўргазма залидаги кузатув камералари қайд қилган видеони эълон қилди. Унда кўринишича, қиз суратга тушиш ҳаракатида мувозанатни йўқотиб, бир тиргаклардан бирига тегиб кетган, домино принципи бўйича қолган тиргаклар ҳам қулаган.
Галерея матбуот котибининг сўзларига қараганда, етказилган зарар тахминан 200 минг долларга баҳоланмоқда. Унинг айтишича, учта ишни қайта тиклаб бўлмайди, қолган экспонатларда эса турли даражадаги нуқсонлар ҳосил бўлган.
Воқеа британиялик санъаткор Саймон Бирчнинг кўргазмасида рўй берди. У Гонконгда истиқомат қилади. Унинг асарлари Лондон, Лос-Анжелес, Майами, Гонконг, Пекин, Сингапур ва Токио музейларида намойиш этилади.
Изоҳ (0)