Муҳандис Марк Робер дунёда энг катта сув тўппончасини тақдим этди. Натижа Гиннес рекордлар китоби вакиллари томонидан тасдиқланди, дея ҳикоя қилади «Hi-tech.mail.ru».
Тўппонча сув ва сиқилган азотли баллонлар билан жиҳозланган ва тарвузни иккига бўлишга қодир. Марк уни оиласига «қарши» қўллашга қарор қилди.
Одатий сув тўппончасининг кучи 275 килопаскаль, боғда ишлатиладиган шлангнинг қуввати 350, ёнғинни ўчириш шлангиники эса 2 минг килопаскалга тенг.
Бироқ уларнинг ҳеч бири Робернинг қурилмаси олдида ип эшолмайди. Дунёдаги энг катта сув тўппончасининг кучи 16500 килопаскалга тенг.
Изоҳ (0)