АҚШ 2001 йилдан бери ҳарбий операция ўтказилаётган Афғонистондаги урушни бой бермоқда. Бу ҳақда ўтган ҳафтада бир гуруҳ конрессменларга бош бўлиб мамлакатга борган АҚШ сенати қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Жон Маккейн маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бизда стратегия йўқ, шунинг учун ютқизяпмиз. Афғонистон армияси ҳам катта йўқотишларга дуч келяпти. Муаммо Оқ уйга бориб тақалади, у ерда ҳозир чалкашликлар кўп», — таъкидлади Маккейн CBS телеканалига берган интервьюсида.
Сенаторга кўра, мамлакатда Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари 16 йилдан бери амалга ошираётган ҳаракатлар кутилган натижани бергани йўқ.
Шу билан бирга, у расмий Кобулга қуролли мухолифатда бўлган «Толибон»га қарши курашни давом эттириш зарурлигини уқтирди.
Изоҳ (0)