Мосулда ИШИД террорчиларининг тор-мор этилиши «Ироқ халқи ўғлонларининг катта ғалабаси» саналади. Бу ҳақда Сурия ТИВнинг SANA агентлиги томонидан тарқатилган баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сурия Ироқ ҳукумати, унинг армияси ва халқ кўнгиллиларини ушбу муваффақият билан табриклайди. Икки биродар давлатлар қуролли кучларининг ИШИД гуруҳи қолдиқларини йўқ қилишдаги ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлайди», — дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ ҳукумат кучлари Мосулнинг тарихий қисми устидан назоратни тўлиқ тиклагани ҳақида хабар берилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)