Ҳиндистон, АҚШ ва Япония ҳарбий-денгиз кучларининг Малабар 2017 машғулотлари бошланди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Бенгал кўрфазида бўлиб ўтаётган ва 17 июлгача давом этадиган машғулотлар давомида авиаташувчи кемаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари, кемаларга қарши операциялар, ҳаводаги нишонларга қарши кураш ва қатор бошқа амалиётлар ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Юқоридаги уч давлат иштирокидаги Малабар машғулотлари 2002 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Вақти-вақти билан уларда уларда Синагапур ва Австралия ҳарбий-денгиз кучлари қатнашади.
«Малабар-2017» уч асосий иштирокчи ҳам авиаташувчи кемаларни сафарбар этган илк машғулот бўлди.
Изоҳ (0)