Россия мусулмонлари диний идораси таркибидаги «Милост» («Меҳр-мурувват») диний ташкилоти Москвада еттинчи масжид очилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Янги масжид Янги Москвада, «Бунинская аллея» метро бекати яқинида жойлашган. Иншоот мингдан зиёд намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
Масжид хусусий ер-жойда бунёд этилган бўлиб, ҳозирча минораси йўқ. Ҳозирда бинода пардозлар ишлари якунига етказилмоқда.
Ҳозиргача Россия пойтахтида олтита масжид ишлаб турган эди.
Изоҳ (0)