Тошкентнинг Юнусобод туманида уйида қўшмачилик билан шуғулланган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«6 июль куни соат 13:30 да ўтказилган ‘Комплекс’ тезкор тадбири давомида фуқаро Сухих Денис Борисович Юнусобод тумани, 4-мавзе, 55-уй, 30-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30000 сўм пул эвазига фуқаро ‘Д’ ва ‘И’ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)