66 ёшли Ўзбекистон фуқароси Адолат Мусаев Қирғизистондаги Ўш давлат университети тиббиёт факультетини муваффақиятли якунлади. У шаҳардаги энг ёши улуғ талаба эди. Бу ҳақда «Турмуш» хабар бермоқда.
Адолат Мусаев Андижондаги касалхоналардан бирида, саратон касалликлари бўлимида 30 йил фельдшер бўлиб ишлади. Нафақага чиққанидан сўнг олий маълумотли шифокор бўлиш орзусини рўёбга чиқариш учун Ўш университетига ўқишга кирди.
Энди Адолат Мусаев ординатурада ўқишни давом эттириш ва Андижондаги касалхонасига ишга қайтишни режалаштирмоқда. Ўшдаги таҳсили давомида у ётоқхонада талабалар билан бирга яшади.
Изоҳ (0)