Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари бўйича музокаралар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2—7 июль кунлари Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон—Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон—Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Хабар беришларича, «дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида» бўлиб ўтган учрашув якунларига кўра баёнот имзоланган.
Изоҳ (0)