АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни Украинага нисбатан тажовузларни ҳамда Сурия ва Эрондаги «ғаразли режимни» тўхтатишга чақирди. Трамп бу баёнотни Варшавадаги чиқишида қилди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
«Биз Россияни Украинадаги ва дунёнинг бошқа қисмларидаги тажовузни ҳамда Сурия ва Эрондаги ғаразли режимни бас қилишга чақирамиз» — деди Трамп.
Шунингдек, у Россияни «цивилизация ҳимояси учун умумий душманларга қарши курашувчи» давлатлар жамоасига қўшилишга чақирган.
Изоҳ (0)