Германия федерал канцлери Ангела Меркель Гамбургдаги G20 саммити доирасида АҚШ ва Россия президентлари ўртасида воситачи бўлишдан бош тортди. Бу ҳақда у журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бизнинг аниқ нуқтаи назаримиз бор, шу жумладан, Украинадаги вазият бўйича ҳам», — қўшимча қилди Меркель хоним.
«Бу жиҳатдан биз Норманд форматида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз, шу жумладан, АҚШ билан бирга ҳам ечим топишга уринмоқдамиз», — деди Германия раҳбари.
«Аммо мен ўз вазифамни воситачиликда кўрмаяпман. Муаммо ечимига ҳисса қўшишни истайман, ва бу ҳисса Норманд форматидир», — деб сўзларига хулоса ясади Меркель хоним.
Изоҳ (0)